Пойтахтда давом этаётган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун юнон-рум кураши бўйича яна уч вазн тоифасида баҳслар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Юнон-румчилар 66, 80 ҳамда энг оғир вазн тоифаси — 130 килограммда жаҳон чемпионати медаллари учун гиламга чиқди.
66 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини Бобурбек Зайлобиддинов ҳимоя қилди. 80 килограмм вазнда Бесике Солдадзе ва энг оғир вазда Аброрбек Мамасолиев ўз имкониятини синовдан ўтказди. Бироқ ўзбекистонлик учала спортчи ҳам саралашда мағлубиятга учраб, медаллар учун курашиш имкониятидан маҳрум бўлди.Жаҳон чемпионати совриндорлари номи кечки дастурдан сўнг аниқ бўлади.
Изоҳ (0)