БАА давлатида ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ёшларига қарши ўйнаб, гол урган хорватиялик Ален Халилович «Барселона Б» жамоасида муваффақиятли ўйнаб, каталонияликларнинг асосий таркибида Европа Чемпионлар лигасида ўйнайдиган футболчилар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
«‘Барселона’ — ҳайратли клуб. Жамоада менга аввал айтганларидек муҳит бор. Бу ерда ўзимни ажойиб ҳис қиляпман.
ЕЧЛда ўйнайдиган футболчилар рўйхатига киритилганимдан хурсандман ва бу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан», — деб қайд этди Jutarnji List нашри Халилович сўзларини келтириб.
Изоҳ (0)