Пойтахтдаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида давом этаётган анъанавий Tashkent Open — 2014 турнирида бугун асосий тўрнинг дастлабки ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Мукофот жамғармаси 250 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг шу босқичига етиб келган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова бугун мусобақанинг амалдаги ғолибаси сербиялик Бояна Йовановскига қарши кортга чиқди.
Дастлабки сетда Нигина 4:6 ҳисобида ютқазди. Иккинчи сетда 1:4 ҳисоби билан ортда қолаётган Абдураимова ҳисобни тенглаштира олди. Бироқ сетни барибир бой берди — 5:7.
Шундай қилиб, Бояна кетма-кет иккинчи йил Tashkent Open мусобақаси финалида ўйнайди.
Изоҳ (0)