Куни кеча Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ФИФА рефериси, «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони ва «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Равшан Эрматов билан учрашув ўтказилди. Унда университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
ФИФА рефериси йиғилганларнинг саволларига жавоб берди. Маросим сўнгида Равшан Эрматовга Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг фахрий профессори унвони тақдим этилди.
Маълумот ўрнида, Равшан Эрматов иккинчи мутахассислик сифатида мазкур университетни тамомлаган.
Изоҳ (0)