Пойтахтдаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ўтказилаётган Tashkent Open — 2014 халқаро турнирининг яккалик баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Нигина Абдураимова ярим финалга чиқди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Бугун бўлиб ўтган чорак финалда Нигина жамоадош дугонаси Оқгул Омонмуродова билан баҳс юритиб, икки сет якунлари бўйича 6:3, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
Энди Нигина Абдураимова ярим финалда Урсула Радваньская (Польша) — Бояна Йовановски (Сербия) жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.
Изоҳ (0)