ФИФА 2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиаданинг футбол мусобақаси учун қитъалар бўйича йўлланмалар тақсимотини эълон қилди. Осиё футбол конфедерациясига эркаклар мусобақаси учун учта, аёллар учун иккита ўрин берилди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Олимпия ўйинлари учун саралаш вазифасини ўтаб беради. Ушбу мусобақада уч ўринни эгаллаган жамоалар Рио — 2016’га боради.
Олимпиада — 2016 футбол мусобақаси йўлланмаларининг қитъалар бўйича тақсимоти:
- Осиё: эркаклар турнирига уч ўрин, аёллар турнирига — икки;
- Африка: эркаклар турнирига уч ўрин, аёллар турнирига — икки;
- КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб денгизи давлатлари футбол конфедерацияси): эркаклар турнирига 2,5 ўрин, аёллар турнирига — икки;
- КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка футбол конфедерацияси): эркаклар турнирига 1,5 ўрин, аёллар турнирига — бир;
- Океания: эркаклар турнирига бир ўрин, аёллар турнирига — бир;
- УЕФА: эркаклар турнирига тўрт ўрин, аёллар турнирига — тўрт;
- Мезбон (Бразилия): эркаклар турнирига бир ўрин, аёллар турнирига — бир;
- Умумий сони: эркаклар турнирига 16 ўрин, аёллар турнирига — 12.