Apple компаниясининг ҳали тақдим этилмаган iPhone 6 смартфони ҳақида жуда кўп миш-мишларни ўқидик. Улар орасида янги смартфоннинг дисплейи сапфир биллури билан ҳимояланиши ва уни пичоқ билан ҳам қириб бўлмаслиги катта қизиқишга сабаб бўлган эди.
Ва ниҳоят янги iPhone 6 ва iPhone 6 Plus гаджетлари тақдим этилди. Бироқ уларнинг дисплейида сапфир биллури ишлатилмаган. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
9 сентябрь куни бўлиб ўтган тадбирда янги iPhone эълон қилингандан сўнг, унинг дисплейи ҳақида гап кетганда, барча «сапфир биллури» дейилишини кутган бўлса ажаб эмас :)
Аммо iPhone 6 дисплейи «ионлар билан мустаҳкамланган» дея тарифланди. Бу эса Gorilla Glass дисплейларини ишлаб чиқаришдаги Corning компанияси фойдаланадиган жараён билан бир хил бўлиб, бундан тахмин қилиш мумкинки, янги iPhone 6 дисплейида ҳам Gorilla Glass ишлатилган.
Эслатиб ўтамиз, Apple ушбу тақдимотда ўзининг илк ақлли соатини тақдим этди. Унинг дисплейи эса сапфир биллури билан ҳимояланган.
Изоҳ (0)