ФИФА ташкилоти президенти Йозеф Блаттер учрашувлар вақтида мураббийлар томонидан видеотакрорларни кўриш жараёни қандай кечиши ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
«Голни аниқлаш тизимини амалиётга жорий қилдик. Кейинчалик эса ўйин вақтида видеотакрорларни мураббийлар томонидан кўришни жорий қилишимиз мумкин.
Бу ҳолат битта ўйин давомида бир ёки икки марта рўй бериши мумкин. Мураббий махсус монитор орқали бирор бир вазиятнинг такрорини ҳакам билан биргаликда кўриши мумкин бўлади», — деди Блаттер.
Изоҳ (0)