Украина президенти Пётр Порошенко Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга Минск (Белоруссия)да олиб борилган уч томонлама музокаралар натижасида тинчлик баённомаси имзоланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Телефон орқали бўлган суҳбатда икки давлат раҳбарлари ўт очишни тўхтатиш режими, умуман олганда амалда ўз ифодасини топаётганини таъкидлаб ўтди. Улар ўт очишни тўхтатишга барқарор тус бериш учун керакли бўлган тадбирларни муҳокама қилди.
Томонлар, шунингдек, вазиятни мониторинг қилиш ва ўт очишни тўхтатиш режими устидан назорат ўрнатишга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотини максимал даражада жалб этиш зарурияти ҳамда Украина ва халқаро гуманитар ёрдамни етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилиш йўллари ҳақида суҳбатлашди.
Изоҳ (0)