Малайзия Бош вазири Нажиб Тун Раззоқ ҳукуматнинг «Боинг-777» самолётининг Украинадаги авиаҳалокатига доир «анчагина ишончли» маълумотларга эга эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Вести» хабар бермоқда.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, текширув ишларини давом эттириш учун қиш келгунга қадар ҳалокат содир бўлган жойга бориш зарур. Унинг айтишича, қолган қурбонлар ва ҳалокат далилларини тўплашга бир неча ҳафта керак бўлади.
Шунингдек, Нажиб Тун Раззоқ ўз нутқида Малайзия ҳукумати воқеага сабабчи бўлган айбдорларни жавобгарликка тортмоқчи эканлигини таъкидлади.
Аввалроқ Голландия Хавфсизлик кенгаши авиаҳалокат юзасидан олиб борилган текширув-қидирувнинг тахминий натижалари 2014 йил 9 сентябрь куни эълон қилинишини маълум қилган эди. Кенгаш лайнер қулаши билан боғлиқ якуний баёнотни ҳалокат санасидан бошлаб ҳисоблаганда, бир йил ичида чоп этишни мўлжалламоқда.
Изоҳ (0)