Терма жамоалар ўртасида бугун бир нечта ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди. Улар орасида Германия — Аргентина ва Англия —Норвегия баҳслари мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кузатилди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
ЖЧ — 2014 финалчилари бўлган Германия ҳамда Аргентина учрашуви жуда қизиқарли кечди ва якунда аргентиналиклар финалдаги мағлубият аламини олди. Бу оқшом майдонда порлаган Ди Мария битта гол киритиб, яна учта голга ассистентлик қилди. Аввалига Агуэро 20-дақиқада, кейин Ламела 40-дақиқада Ди Мариянинг узатмасидан гол киритди.
Иккинчи бўлимнинг 47-дақиқасида Ди Мариянинг узатмасидан гол уриш навбати Фернандесга етиб келди — 0:3.
50-дақиқада Ди Мариянинг ўзи ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди.
52- ва 78-дақиқалардаги Шюррле ва Гетцеларнинг голлари орадаги фарқни иккитага қисқартирди.
Англия бўлса Норвегияга қарши кечган баҳсда унчалик ҳам ёрқин ўйин кўрсатмади. 68-дақиқада Англия янги сардори Уэйн Рунининг пеналтидан урган голи англияликларга ғалаба келтирди.
Ўртоқлик учрашувлари:
Германия — Аргентина 2:4 (0:2, 2:2)
Голлар: 0:1 – 20 Агуэро, 0:2 – 40 Ламела, 0:3 – 47 Фернандес, 0:4 – 50 Ди Мария, 1:4 – 52 Шюррле, 2:4 – 78 Гетце.
Германия: Нойер (Вайденфеллер, 46), Гинтер, Дурм, Хеведес (Рюдигер, 77), Гросскройтц, Ройс, Крамер, Шюррле (Мюллер, 57), Дракслер (Подолтски, 33), Кроос (Руди, 71), Гомес (Гетце, 57).
Аргентина: Ромеро (Андухар, 80), Рохо, Фернандес, Демичелис, Сабалета (Кампантяро, 77), Биглия, Энсо Перес (Фернандес, 46), Ламела (Гаго, 68), Маскерано, Ди Мария (Альварес, 86), Агуэро (Гайтан, 83).
Огоҳлантиришлар: Демичелис (17), Дракслер (20), Подолтьски (70).
Англия — Норвегия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 68, пеналтти Руни.
Англия: Жо Харт, Стоунз (Чемберс, 81), Жонс, Кэйхилл (Жагелка, 84), Бейнс, Уилшер (Делф, 69), Хендерсон, Стерлинг, Окслейд-Чемберлен (Милнер, 69), Руни (Уэлбек, 70), Старридж (Ламберт, 89).
Норвегия: Нюланн, Элабделлауи, Форрен, Линнес (Флу, 36), Кинг (Нильсен, 76), Шелбред (Эльюнусси, 69), Юхансен, Йенссен (Гамст Педерсен, 88), Эльюнусси (Камара, 78), Дэли (Конрадсен, 57), Нордтвейт.
Изоҳ (0)