Ҳис-туйғуларни намойиш қила оладиган илк гуманоид – одамсимон роботлар кейинги йилдан сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Бу роботлар Pepper деб номланади ва улар ҳис-туйғуларини намойиш қила олгани учун «юраги бор» деб аталади. Ушбу роботларнинг бўйи 1,2 метрни ташкил этади. Улар жорий йилнинг июнида тақдим этилган ва энг арзони 1930 доллардан сотилиши хабар қилинган.
Кейинги йилнинг февраль ойида Pepper роботлари Японияда сотила бошланади, 2015 йилнинг ёзидан бошлаб эса АҚШда ҳам сотиб олиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)