Кениянинг Масаи-Мара миллий боғида мангуст ўзига қарашли майдонга кирган тўртта шер билан курашиб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Мангуст ўзидан бир неча бор катта шерларга тушлик бўлиши мумкинлигига қарамай, уларга «ҳарбий хитоб» қилиб, тишлари билан ҳужум қилди.
Вақти-вақти билан ўз инига беркиниб, шерларга қарши икки бор ҳужум уюштирган мангуст ҳатто жунгли қиролларидан бирининг бурнини тишлаб олди.
Воқеа 2011 йилда содир бўлган, бироқ уни видеога олган Жером Гилламо видеолавҳани YouTube’га 2014 йил 2 сентябрь куни жойлаган. Бир сутка ичида видео 350 мингдан кўпроқ маротаба томоша қилинди.
Изоҳ (0)