Microsoft компаниясининг Windows Phone Store интернет-дўкони учун чиқарган янги қоидалари натижасида 1500 та сохта дастур ўчириб юборилди. Бу ҳақда Mashable маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Microsoft компаниясининг дастурлар учун янги қоидалари учта муҳим банддан иборат бўлиб, улардан биринчисида, дастурлар айнан нима учун ишлатилишига қараб имкони борича тушунарли номланиши белгиланди.
Иккичидан, янги дастур мақсади ва нима учун фойдаланилишига қараб ўз рукнига жойланиши керак. Ҳамда учинчи бандда, дастур иконкаси бошқа дастурлар билан жуда ўхшаш бўлмаслиги шарт, дея қайд этилди.
Кўпчилик девелоперлар янги қоидаларга рози бўлган. Айримлари эса йўқ, шу боис Microsoft бир қанча дастурларни ўчириб юборишига тўғри келган.
Изоҳ (0)