28 август куни Монако шаҳрида Европанинг 2013/2014 йилги мавсуми қаҳрамонларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду топилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу совринга «Бавария» ярим ҳимоячиси Арьен Роббен ва мюнхенликлар дарвозабони Мануэль Нойер ҳам даъвогарлик қилган эди.
Совринни қабул қилиб олган Роналду қуйидагича фикр билдирди:
«Ўтган мавсум фантастик йил бўлди, орзулар йили. Мен ўз жамоам, мураббийим ва мухлисларим билан фахрланаман. Мен жуда ва жуда хурсандман. Шунингдек, жамоадошларимга ҳам миннатдорчилик билдиришим керак, боиси жамоасиз индивидуал совринлар бўлиши мумкин эмас», — дейди Роналду.
Мавсумнинг энг яхши футболчиси номини Европанинг 54 нафар журналисти аниқлади.
Изоҳ (0)