Аввалроқ 9 сентябрда Apple компанияси катта тадбир ўтказишни режалаштираётгани ҳақида тарқалган хабар расман тасдиқланди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Компания 9 сентябрь кунига мўлжалланган тадбир учун таклифнома юборишни бошлаб юборган. Таклифномаларда «Wish we could say more» – қани эди кўпроқ нарса айта олсак, деб ёзилган.
Ушбу тадбирда iPhone 6 смартфони, илк iWatch ақлли соати ва яна кутилмаган бошқа гаджетлар тақдим этилиши кутилмоқда. Энди фақат кутиш қолди :)
Изоҳ (0)