3 сентябрь куни тақдим этилиши кутилаётган Sony Xperia Z3 смартфонининг янги суратлари пайдо бўлди. Уларга кўра, унинг батареясини алмаштириб бўлмайди, дея хабар беради Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри.
Суратлардан кўринишича, янги смартфоннинг Хитой учун мўлжалланган икки SIM-картали тури тасвирга олинган. Шунингдек, Xperia Z3 смартфони Xperia Z2’дан ингичкароқ бўлиши мумкин. Бироқ унинг хусусиятлари Xperia Z2’дан катта фарқ қилмайди.
Унда 5,2 дюймли дисплей, 2,5 ГГц частотага эга тўрт ядроли Snapdragon 801 процессори, 3 Гб тезкор хотира, 20,7 мегапикселли камера, 3100 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилади. Xperia Z3 ҳам Z1 ва Z2 каби сув ўтказмайдиган қилиб чиқарилади. Сув ўтказмаслик борасида олти ҳафта сув остида қолиб кетган ва ҳали ҳам ишлаётган Xperia Z2 смартфони катта ҳурматга эга :)
3 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Sony тадбирида Xperia Z3’дан ташқари Xperia Z3 Cомпаcт смартфони ва янги Xperia Z3 планшети ҳам тақдим этилиши мумкин. Янги Sony Xperia Z3 смартфонининг бошқа суратларини ушбу фотожамланмада томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)