Ice Bucket Challenge акцияси доирасида Samsung Galaxy S5 смартфони устидан муздек сув қуйилиб, iPhone 5s, HTC One (M8) ва Nokia Lumia 930 смартфонларини худди шундай қилишга ундалгани ҳақида аввал хабар берилган эди. iMore сайти томонидан тайёрланган видеода iPhone 5s устидан музли сув қуйиб, Galaxy S5 чақириғига жавоб берилди. Бу ҳақда Mobinfo.uz сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Видео муаллифларининг таъкидлашича, устидан музли сув қуйилган iPhone 5s смартфони ҳали ҳам ишламоқда. Samsung компанияси эса Ice Bucket Challenge акцияси сабаб Galaxy S5 смартфонининг сувга чидамли эканлигини тарғиб қилмоқчи бўлган эди. Қайсидир маънода бунга эришди ҳам. Чунки, Galaxy S5 устидан сув қуйилган видео бир сутка давомида 600 минг мартадан зиёд томоша қилинган.
Изоҳ (0)