3 сентябрь куни Москва остонасидаги «Арена Химки» стадионида бўлиб ўтадиган Россия — Озарбайжон ўртоқлик учрашувига ҳакамлик қиладиган Равшан Эрматовга Абдуҳамидулло Расулов ва Алишер Усмонов кўмак беради. Бу ҳақда Россия терма жамоасининг Twitter’даги саҳифасида қайд этилган маълумотига таяниб, Championat.com хабар бермоқда.
Режага кўра, учрашув Москва вақти билан 19:00 (Тошкент вақти бўйича 20:00)да бошланади.
Россия ва Озарбайжон терма жамоаларининг мазкур баҳси Европа — 2016 чемпионатининг саралаш босқичига тайёргарлик доирасида ўтказилади.
Изоҳ (0)