АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг асосий тўр баҳслари давом этмоқда. Умумий мукофот жамғармаси 38 миллион 300 минг долларни ташкил этувчи мусобақанинг асосий тўрида Денис Истомин турнирнинг 12-ракеткаси — франциялик Ришар Гаскега имкониятни бой берди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
7:5, 7:6, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган француз ракетка устаси курашни давом эттирадиган бўлди.
Денис мағлубиятига қарамай, шунчаки турнирда қатнашгани учун 35 минг 754 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга бўлди. Эркаклар ўртасидаги турнир ғолиби эса ўз ҳамёнини уч миллион долларга бойитиб олади.
Изоҳ (0)