ФИФА президенти Йозеф Блаттер Жазоирдаги воқеа сингари футболчиларнинг мухлислар қўлидан ўлим топишларига йўл қўймаслик кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
«Мухлиснинг қўлидан футболчи ўлим топишига йўл қўймаслик керак, — деб ёзади Блаттер Twitter’даги шахсий саҳифасида. — Зўравонликни тўхтатинг! Мен Альберт Эбоссенинг оиласига ҳамдардман».
Эслатиб ўтамиз, Жазоирнинг «ЖС Кабилия» клуби ҳужумчиси камерунлик Альберт Эбоссе мухлислар улоқтирган буюмнинг бошига келиб тушиши натижасида шифохонага ётқизилган ва ҳушига келмай вафот этган эди.
Изоҳ (0)