Хитойнинг Нанкин шаҳрида давом этаётган II ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинларида 25 август куни спортнинг 11 турида баҳслар ўтказилиб, шундан олтитасида медаллар ўйналади. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Ўзбекистон спортчилари юнон-рум кураши ҳамда бокс бўйича ўтказиладиган мусобақаларда медаллар учун кураш олиб боради.
Жумладан, бокс бўйича вазни 75 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида бронза медаль учун кечадиган баҳсда Козимбек Мардонов хорватиялик Лука Плантичга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан соат 17:45 да бошланади.
Юнон-рум кураши бўйича бўлиб ўтадиган беллашувларда эса икки нафар ўзбекистонлик — Илхом Баҳромов (-50 кг) ҳамда Абубакр Алимов (-69 кг) ғолиблик учун кураш олиб боради. Ҳозирча ҳар икки спортчининг саралаш босқичидаги дастлабки рақиблари маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, 24 августдаги мусобақаларнинг якунларига кўра, Ўзбекистон спортчилари ҳисобида еттита медаль мавжуд:
Олтин — Суҳроб Турсунов (дзюдо, жамоавий)Олтин — Владимир Свечников (ўқ отиш, микст)
Кумуш — Умида Абдуллаева (таэквондо)Кумуш — Фарҳодбек Собиров (оғир атлетика)
Бронза — Суҳроб Турсунов (дзюдо)Бронза — Адҳамжон Эргашев (оғир атлетика)Бронза — Тимур Қодиров (спорт гимнастикаси).
Изоҳ (0)