Исроилнинг махсус операцияси бошлангандан бери Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 2122 кишига етди. Бу ҳақда France-Presse агентлиги маълумотига таяниб, Gazeta.ru хабар бермоқда.
«Душанбага ўтар кечаси Ғазо секторига қарата уюштирилган авиаҳужум натижасида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди», — деб қайд этди Фаластин тиббиёт хизмати.
Бундан аввалроқ, бир суткада Ғазо секторидан Исроилга йўналтирилган 135 та ракета учирилган эди.
Маълумот учун, Исроил 8 июлдан бери ХАМАС ташкилотига қарши «Мудофаа чизиғи» («Енгилмас қоя») операциясини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)