«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике примеранинг 1-турида «Эльче» устидан 3:0 ҳисоби билан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
«Мен жуда хурсандман. Ҳар доим Мессини жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси эканлигини айтиб келганман. У ҳар ерда ҳозир: гол уришда, узатмаларда, ҳимояда, прессингда. Мессига сеҳрли таёқча теккизилган: у буни ҳар куни намойиш қилмоқда. У машғулотларда ҳам қойил қолдира олади.
Қора мушук? У бизнинг ўриндиғимизни четлаб ўтди. ‘Эльче’ ўриндиғини ҳам (кулади).
Мунир Эл-Ҳаддади ўсмоқда. У тиришиб ишламоқда, олдинда бизга яхши вазиятлар яратишда ёрдам бермоқда. Ундан кўп нарса кутяпман.
Хавининг ишга бўлган муносабатидан хурсандман. У бугун ўйнамади, чунки тўлиқ тайёр эмас эди. Мавсум давомида у ўз ишини давом эттиради.
Деулофеу — ажойиб ўйинчи. У бу мавсумда кўп гол уриши мумкин, аммо у ‘Севилья’да кўпроқ майдонга тушса керак, деб ўйлайман», — дейди Энрике.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган «Барселона» ва «Эльче» жамоалари ўртасидаги ўйин қора мушук туфайли икки дақиқага тўхтаб қолган эди.
Изоҳ (0)