Янги тақдим этилган LG G3 смартфонида ёриқлар пайдо бўлаётгани бутун дунё бўйлаб кузатилмоқда. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ёриқлар смартфоннинг микрофон тешигида тепадан пастга қараб йўналган бўлиб, бу ҳақда жуда кўп фойдаланувчилар хабар бермоқда. Смартфон USB-кабелини портга улашдаги қийинчиликлар бу каби ёриқларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Шунингдек, гонгконглик LG G3 смартфони фойдаланувчилари ҳам худди шундай муаммони таъкидлашган. Барча смартфонларда суратдаги каби айнан бир хил кўринишда ва айнан бир хил жойда ёриқлар пайдо бўлган.
Эслатиб ўтамиз, LG G3 смартфони Ўзбекистонда 1 800 000 сўмдан сотилмоқда ва у The Verge нашрининг маълумотларига кўра энг яхши смартфонлар ўнлигидан ўрин олган.
Изоҳ (0)