Хитойнинг Нанкин шаҳрида давом этаётган иккинчи ўсмирлар олимпиада ўйинларида Тимур Қодиров бронза медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Спорт гимнастикаси бўйича алоҳида снарядларда бажариладиган (кон) машқларнинг финал босқичида иштирок этган Тимур Қодиров 13.800 балл жамғарган ҳолда ўсмирлар олимпиада ўйинларининг бронза медали соҳиби бўлди.
Мазкур мусобақада россиялик Никита Нагорний 13.966 балл билан биринчи, украиналик Владислав Хряко 13.933 балл жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)