Хитойда давом этаётган иккинчи ўсмирлар олимпиада ўйинларида яна бир ўзбекистонлик спортчи совриндорлар сафидан ўрин олди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
Таэквондо (WTF) бўйича қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик Умида Абдуллаева (+63 кг) ҳал қилувчи финал баҳсида америкалик Кендл Юнга имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, Умида чорак финалда Шарлотта Мунави (Свазиленд)ни, ярим финалда эса Ли Чен (Хитой)ни мағлуб этган эди.
Шу тариқа, Ўзбекистон спортчилари ҳисобида ҳозирча иккита олтин, битта кумуш ва иккита бронза медаллари мавжуд.
Изоҳ (0)