Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ахборот хизмати мамлакатдаги бир қатор банкларнинг лицензиялари қайта расмийлаштирилгани ҳақида хабар берди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарорлари билан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ:
- «Микрокредитбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банкининг номи «‘Микрокредитбанк’ акциядорлик-тижорат банки»га;
- «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» очиқ акциядорлик тижорат банкининг номи «‘Ўзбекистон саноат-қурилиш банки’ акциядорлик тижорат банки»га;
- «Трастбанк» хусусий очиқ акциядорлик биржа банкининг номи «‘Трастбанк’ хусусий акциядорлик биржа банки»га;
- Очиқ акциядорлик тижорат «Алоқабанк» номи «Акциядорлик тижорат ‘Алоқабанк’» номига;
- Очиқ акциядорлик тижорат банки «Қишлоқ қурилиш банк» номи «Акциядорлик тижорат банки ‘Қишлоқ қурилиш банки’» номига ўзгарганлиги ва мазкур банкнинг почта манзили (100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18а)
Шунингдек, хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банки «Универсал банк»нинг номи «Хусусий акциядорлик тижорат банки ‘Универсал банк’»га ўзгариши муносабати билан унга банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия бланки қайта расмийлаштириб берилди.
Изоҳ (0)