Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўсмир болани ўз жонига қасд қилишгача олиб бориш ҳолати бўйича жиноят иши тергов қилинмоқда, дея хабар берди Vesti.ru.  16 ёшли йигит деразадан сакраб ўз ҳаётига нуқта қўйган. Тергов ўспириннинг онаси билан мураккаб муносабатлари уни бундай қилишга ундаганини кўрсатмоқда. Йигитнинг онаси хонадонида 60 та мушук ва тўртта итни боққан.

Фото: alteredcats.blogspot.com

Фото: alteredcats.blogspot.com

Ўспириннинг баландликдан қулаб тушганлик белгиларига эга жасади уларнинг уйи ёнидан топилгач, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг «Ўз жонига қасд қилишга мажбурлаш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Унда энг асосий гумондор марҳумнинг 43 ёшли онаси бўлди.

«Гумонланувчи узоқ вақт давомида ўғлининг эҳтиёжлари билан ҳисоблашмасдан, уни 60 та мушук ва 4 та ит боқилаётган, санитария талабларига жавоб бермайдиган шароитда яшашга мажбур қилган», — деди Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Санкт-Петербург Бош тергов бошқармасидагилар. Уларнинг аниқлик киритишича, она ва ўғил шу туфайли тез-тез жанжаллашиб турган. Йигит ўз жонига қасд қилиш ҳақида бир неча бора огоҳлантирган, бироқ она бунга эътибор бермаган.

2014 йил 1 август куни эса ўспирин онасидан яна бир бора уйни тартибга келтиришни сўраган. «Аёл бу илтимосни рад этган, шундан сўнг бола ўз жонига қасд қилган», — дея таъкидлашди тергов бошқармасидагилар.

Терговчилар ҳодиса билан боғлиқ вазиятларни белгилаб, гумонланувчига нисбатан айблов эълон қилиш ва жазо тайинлаш масалалари устида иш олиб бормоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар