Бугун Испания Суперкубоги баҳсларининг жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Мадрид шаҳрида «Атлетико» жамоаси ҳамшаҳарлари «Реал» клубини қабул қилади. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Биринчи ўйиндаги 1:1 ҳисоби майдон эгаларига бироз устунликни келтириб чиқаради. Сабаби Диего Симеоне шогирдларини 0:0 ҳисобдаги дуранг ҳам қониқтиради.
Карло Анчелотти эса шогирдларини фақат ғалабага ундамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубогининг дастлабки учрашувида Хамес Родригес 81-дақиқада «Қироллик клуби»ни олдинга олиб чиққан бўлса, 88-дақиқада Гарсия ҳисобни тенглаштирган эди. Натижада ўйин дуранг билан ниҳоясига етган эди.
Изоҳ (0)