Бугун «Ўзбегим таронаси» радиоси тўлқинида мафтункор Шаҳзода томонидан куйланган «DJ Абдулла» қўшиғининг премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Popcorn.uz сайти хабар бермоқда.
Қувноқ оҳангдаги мазкур тарона рус тилида бўлиб, қўшиқ матни Лаймонс Жюлпа томонидан ёзилган. Мусиқа эса руминиялик бастакор Калин Морару томонидан басталанган. Шаҳзоданинг «Тошкент кўчалари», «Қўллар тепага», «Айт», «Қайнона» номли қўшиқларининг куйлари ҳам мазкур бастакор томонидан яратилган эди.
Кўтаринки кайфият бағишлаб, рақсга чорлайдиган «DJ Абдулла» таронаси мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.
Изоҳ (0)