Ўзбекистонлик теннисчи Шониғматжон Шофайзиев Беларусь пойтахти Минск шаҳрида давом этаётган ITF тоифасига кирувчи, соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат турнирдаги иштирокини якунлади. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
Шониғматжон Шофайзиев иккинчи даврада мезбонлар вакили Илья Ивашкага қарши кортга чиқиб, 3:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, Шофайзиев биринчи босқичда қирғизистонлик Данияр Дулдаевдан 6:7(4), 6:2, 6:3 ҳисобида устун келган эди.
Изоҳ (0)