20 август куни Бокудаги Bakcell Arena стадионида бўлиб ўтган Озарбайжон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида ҳисоб очилмади — 0:0. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Бу ўйин Ўзбекистон терма жамоаси учун сентябрь ойида Инчхонда ўтказиладиган Осиё ўйинлари, Озарбайжон учун Евро — 2016 саралаш ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.
Ўртоқлик учрашуви (Боку. Bakcell Arena стадиони)
Озарбайжон — Ўзбекистон: 0:0
Ҳакамлар: Георгий Вадачкория, Леван Варамишвили, Леван Тодриа.
Озарбайжон: Салахат Агаев, Расим Рамалданов, Руслан Абишов, Уфук Будак (Озкар, 46), Моҳир Шукуров (с) (Илкин Гиртимов, 60), Рахид Амиргулиев, Вагиф Жавадов (Нури, 46 (Аллахвердиев, 90)), Руфат Дадашов, Рауф Алиев (Жавед Гусейнов, 73), Дмитрий Назаров, Тугрул Эрат (Афран Исмайлов, 60).
Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Егор Кримец (Бобур Йўлдошев, 53), Ислом Тўхтахўжаев (с), Салим Мустафоев, Даврон Ҳошимов, Сардор Рашидов, Фозил Мусаев (Дилшод Жўраев, 73), Жамшид Искандаров (Фарруҳ Сайфиев, 69), Владимир Козак (Азим Аҳмедов, 79), Наврўз Алимов (Игор Сергеев, 53), Иван Нагаев (Шаҳзод Нурматов, 46).
Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев (28), Егор Кримец (42)
Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги терма жамоа 4 сентябрь куни Тошкентда Иордания, 8 сентябрь куни эса, Янги Зеландия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.
Изоҳ (0)