iPhone’дан кунига қанча фойдаланаётганингизни аниқлаб борувчи Moment дастури тақдим этилди. Бу ҳақда Mashable маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Телефонингизни қўйинг ва ҳаётингизга қайтинг, дейилади дастур веб-сайтида. Moment дастурининг хусусиятлари қуйидагича:
- iPhone’дан қанча вақт мобайнида фойдаланаётганингизни аниқлайди ва ўсиш ёки камайиш қайд этилганини кўрсатади;
- Кунига неча марта «айфон»ингизни қўлингизга олишингизни ҳисоблайди. Ҳатто бир неча сонияга смартфонингизни ёққанингизни ҳам ҳисоблаб бораверади;
- Қаерларга борганингизни харитада белгилаб боради;
- Унда ўзингиз учун бир кунда iPhone’дан фойдаланиш учун маълум вақт белгилашингиз мумкин. Moment эса сизни бу вақтдан ошиб кетганингизда огоҳлантиради.
Шунингдек, мухбир илк ҳафтанинг ўзида ҳар куни деярли 100 дақиқа давомида смартфонидан фойдаланишини аниқлаган. Ҳатто бир куни 3 соат тўхтамасдан iPhone’дан фойдаланган пайти ҳам бўлган.
Сиз бугун iPhone’дан неча дақиқа фойдаландингиз? :)
Изоҳ (0)