18 август куни профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, кучли бешликда биргина ўзгариш рўй берди. АҚШнинг Огайо штатидаги Цинциннати шаҳрида ўтказилган Masters турнирида финалга қадар етиб келган испаниялик Давид Феррер кучли бешликка қайтди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Цинциннати турнирининг илк даврасида Хитой Тайпейи вакили Ен Хсун-Луга имкониятни бой берган бўлса-да, ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан икки поғона юқорилаб, 43-ўринга кўтарилиб олди. Фаррух Дўстов эса, аксинча, икки поғона пастлади.
Emirates ATP Rankings (18 август ҳолати):
1. Новак Жокович (Сербия) — 12770
2. Рафаэл Надал (Испания) — 10670
3. Рожер Федерер (Швейцария) — 7490
4. Стен Вавринка (Швейцария) — 5985
5. Давид Феррер (Испания) — 4765
... 43. Денис Истомин (Ўзбекистон) — 985
... 134. Фаррух Дўстов (Ўзбекистон) — 443
Изоҳ (0)