Ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи Шониғматжон Шофайзиев Беларусь пойтахти Минск шаҳрида старт олган ITF тоифасига кирувчи, соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнирни ғалаба билан бошлади, деб маълум қилди «Olamsport».
Шониғматжон илк даврада қирғизистонлик Данияр Дулдаевга қарши кортга чиқиб, 6:7 (4), 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
Унинг иккинчи даврадаги рақиби мезбонлар вакили Илья Ивашка бўлади. Беларуслик теннисчи илк босқичда турнирнинг 8-ракеткаси — хорватиялик Филип Вегерни уч сет (3:6, 6:4, 6:2) натижасига кўра таслим этди.
Изоҳ (0)