Америкалик қўшиқчи Леди Гага севгилиси Тейлор Киннига ер сайёрасидан ташқарида турмушга чиқишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда «Сегодня» хабар бермоқда.
ОАВларининг маълум қилишича, 28 ёшли юлдуз ва 33 ёшли Тейлор Virgin Galactic космик кемаси бортида турмуш қуради. Никоҳ маросими 2015 йил бошида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Леди Гага атрофидагиларнинг сўзларига кўра, икки ёш бундай ажойиб имкониятни қўлдан бой бермаслик ҳақида ўйламоқда. Хонанда бу ишни фазодаги биринчи келин бўлиш ниятида режалаштирди.
Ўтган йили ноябрь ойида Леди Гага ер сайёрасидан ташқарида концерт беришини эълон қилган эди. Фазода концерт берувчи биринчи хонанда бўлгани боис Леди Гага хоҳиш билдирганлар космосга юбориш билан шуғулланувчи Ричард Бренсон компанияси хизматидан бепул фойдаланади.
Хизматдан, шунингдек, Эштон Катчер, Бред Питт ва Анжелина Жоли сингари юлдузлар ҳам фойдаланишни мўлжалламоқда.
Изоҳ (0)