LG компанияси LG G3 смартфонини «Барча гениаллик — оддийликда» шиори билан ишлаб чиқди. Smartфоннинг дунёда биринчи бўлган мукаммаллашган, OIS+ технологияли 13 мегапикселли камераси инновацион лазерли автофокус билан таъминланган. Лаҳзалик лазерли фокуслаш атиги 0.237 сония ичида амалга оширилади.
G3 қурилмасидаги автофокус ҳаттоки ёруғлик паст шароитларда ҳам сифатли тасвир олиш имконини беради. Лазер мустақил равишда камерадан объектгача бўлган масофани ўлчаб, тасвирга олишнинг керакли режимини танлайди.
G3’нинг интуитив микрофонлари эса товушнинг оптимал даражасини аниқлаш ва максимал тиниқ овоз ёзилиши учун атроф муҳитни таҳлил қилади.
«Селфи» шинавандалари учун LG G3 ишлаб чиқарувчилари 2.1 мегапикселли ечимдаги бебаҳо фронтал камера яратди. «Селфи» стандарт режимига имо-ишоралар орқали бошқариш функцияси қўшилган: камера тасвирга олишга тайёр бўлганда, кафтни объективга кўрсатиб сиқиш керак, холос. Камера шу заҳоти суратга олиш учун уч сониялик тескари санашни ишга туширади.
Бу технология фойдаланувчини смартфон ушлаб турган қўли билан тасвирга олиш заруратидан халос этади. Бу эса суратларнинг суркалиб кетишига йўл қўймайди. Бундан ташқари, мукаммаллаштирилган LG G3 фронтал камераси яхши ёруғлик бўлмаганда ҳам юқори сифатли суратлар олиш имконини беради. Камера фотосурат яратиш учун оптимал режимни танлаб, тасвирга олиш шароитларига мослашади. Агар расм тўқроқ бўлса, уни махсус иловада осонлик билан тузатиш мумкин.
Барча тасвирга олинган видео ва фотосуратларни телефонда бемалол сақлаш мумкин. Негаки, G3 смартфони сўнгги технологиядаги ҳимоя билан таъминланган. Knock Code функцияси смартфонни атиги бир нечта тегинишлар билан очиш имконини беради. Ушбу гаджетга қўйилиши мумкин бўлган ҳимоявий пароллар сони 86 000 дан ошади.
LG G3 нинг асосий тавсифлари:
- Чипсет: Qualcomm Snapdragon™ 801 (тўрт ядроли, 2,5 ГГц гача)
- Дисплей: 5.5-дюймли Quad HD IPS (2560 х 1440, 538ппи)
- Хотира: 16/32 GB EMMC ROM / 2/3GБ оператив хотира DDR3 / slot MicroSD (128 GB макс.)
- Камера: асосийси — 13.0 мегапиксель, ОИС + ва лазерли автофокуслаш билан / Фронтал — 2.1 мегапиксель
- Батарея: 3000 mAch (ечилувчи)
- Operaцион тизим: Android 4.4.2 KitKat
- Ўлчамлари: 146,3 х 74,6 х 8,9 мм
- Вазни: 149 грамм
- Тармоқ: 4G / LTE / HSPA + 21 Мбит (3G)
- Уланиш: Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac, Bluetooth Smart Ready (apt-X), NFC SlimPort, A-GPS/Glonass, USB 2.0
- Ранглари: металлсимон қора, ипаксимон оқ, нур сочувчи тилларанг
- Бошқалар: ақлли клавиатура, Smart хабарлари, Knock Code™, Меҳмон режими.
Изоҳ (0)