АҚШнинг Орегон штатида истиқомат қилувчи 22 ёшли кўча кўзбойлоғичи Кален Морелли сеҳргарлик борасида кўплаб муваффақиятга эришиб келмоқда. Ёш йигит Девид Копперфильд гуруҳига маслаҳатлар беради. У ўз санъатини исталган жойда, ҳатто полициячилар кўз олдида намойиш этишдан ҳам уялмайди, деб қайд этди «Вести».
14 август куни Кален Морелли ўзининг навбатдаги видеолавҳасини YouTube’га жойлади. Бир сутка ичида 1,8 миллиондан кўпроқ маротаба томоша қилинган видеороликда ёш кўзбойлоғичнинг полиция ходимига 40 доллар эвазига қўлида турган марихуанани харид қилишини таклиф қилгани, тартиб посбони уни дарҳол қўлидан ушлаши билан гиёҳванд модданинг қаергадир ғойиб бўлгани тасвирланган.
Изоҳ (0)