Жанубий Африка республикасидаги Ёханнесбург ҳайвонот боғида 28 йилдан бери яшаб келган Африкадаги энг сўнгги оқ айиқ вафот этди. Бу ҳақда Ёханнесбург шаҳарлари боғлари нашри хабар бермоқда.
Ҳайвонот боғи бош ветеринари Брет Гарденер 13 август соат 11:49 да айиқни қийинчиликлардан озод қилиш мақсадида эвтаназия — унинг ўлимини яқинлаштириш ҳақидаги қарорга келган. У Венг исмли Африканинг энг сўнгги оқ айиғини жигар ва юрак фалажланиши сабабли эвтаназия ҳақидаги қарорни имзолашга мажбур бўлди.
Венг 1985 йил 21 декабрда туғилган. У Япониядан Ёханнесбург ҳайвонот боғига 1986 йилда алмашув дастури асосида келтирилган.
Венг 2010 йил ноябрида жигар хасталигига учрагани аниқланганидан буён касалликка яхши бардош бериб келаётган эди. Унинг аҳволи сўнгги бор 2014 йил бошида ёмонлашган эди. Ҳайвонот боғи ходимлари бунга Венгнинг 27 яшар ГиБи исмли дўстининг 2014 йил 12 январидаги вафоти сабаб бўлган, деб ҳисоблаган.
Венг вафотидан хабар топган унинг мухлислари ҳайвонот боғининг Twitter ва Facebookдаги саҳифаларига ҳамдардлик сўзларини ёзиб қолдирган.
Маълумот учун, оқ айиқлар 30 йил яшайди.
Изоҳ (0)