Россия чемпионатининг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик Одил Аҳмедов тўп тепаётган «Краснодар» жамоаси ушбу турда ўз майдонида Москванинг «Спартак» клубини қабул қилиб, рақиблари дарвозасига жавобсиз тўртта тўп йўллади. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси бу учрашувда ғолиб жамоа таркибида тўлиқ ҳаракат қилди ва краснодарликларнинг ғалабасига муносиб тарзда ҳисса қўшди.
Россия чемпионати, 3-тур («Кубан» стадиони)
«Краснодар» — «Спартак»: 4:0
Голлар: Измайлов (27), Ари (56), Бистров (62), Жоаозиньо (67 пенальтидан).
«Краснодар»: Дикань, Гранквист, Сигурдссон, Енджейчик, Измайлов (V. Бистров, 55), Одил Аҳмедов, Перейра (Лаборде, 46), Петров, Газинский, Жоаозиньо, Ари (Вандерсон, 69).
«Спартак»: Ар. Ребров, Паршивлюк, Боккетти, Инсаурральде, Макеев (Давидов, 63), Тино Коста (Д.Комбаров, 12), Ананидзе, Промес, Глушаков, Чельстрём, Дзюба (Уорис, 28).
Огоҳлантиришлар: Ари (57), Макеев (58), Петров (60), Боккетти (73), Парвишлюк (82).
Изоҳ (0)