Италия ОАВлари берган маълумотга кўра, келиб чиқиши япониялик бўлган тадбиркор аёл Марсия Сибеле Аоки афсонавий футболчи Пеленинг учинчи турмуш ўртоғига айланмоқда. Бу ҳақда ИТАР-ТАССга таяниб, Stadion.uz маълум қилди.
73 ёшли куёвнинг янги турмуш ўртоғи ўзидан 25 ёш кичик.
Тўй куни маълум қилинмади.
Маълумот учун, Пеленинг аввалги икки турмушидан беш нафар фарзанди бор.
Эслатиб ўтамиз, Пеле уч карра жаҳон чемпиони бўлган. У ФИФА комиссияси талқини бўйича ХХ асрнинг энг яхши футболчиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)