Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Гидрометеорология хизмати маркази 15—18 август кунлари учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этди. Башорат марказнинг расмий сайтида берилди.
Унга кўра, республиканинг деярли барча вилоятлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида 15—16 август кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 17—22 даража, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади. 17—18 августда эса ҳарорат кечаси 21—26 даража, кундузи 33—38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 15 август куни шамол секундига 15—20 метр тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 17—22 даража, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади. 16—17 август кунлари ҳарорат 33—38 даражагача кўтарилиши мумкин.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам 15 август куни шамолнинг секундига 15—20 метр тезликкача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 14—19 даража, кундузи 29—34 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 15 август куни шамолнинг секундига 15—20 метр тезликкача кучайиши эҳтимоли бор. Кечқурун ҳаво ҳарорати 15 августда 22—27 даража, 16—17 август кунлари 18—23 даража; кундузи эса 32—37 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
15—16 август кунлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим қисмларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 15 август куни шамолнинг секундига 15—20 метр тезликкача кучайиши кутилмоқда. Кечқурун ҳаво ҳарорати 15 августда 20—25 даража, 16—18 август кунлари 15—20 даража; кундузи (15—16 август) 25—30 даража, 17—18 августда 29—34 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 15—16 август кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 15 август куни шамолнинг секундига 15—20 метр тезликкача кучайиши кутилмоқда. 15 август кечаси 14—19 даража, 16—18 августда эса 10—15 даража иссиқ бўлади. Ҳаво ҳароратининг кундузи 15—17 августда 17—22 даража, 18 август куни эса 20—25 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)