Норвегиянинг Тромсе шаҳрида давом этаётган 41-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 10-тур учрашувлари ортда қолди. Унда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кетма-кет учинчи ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Бу сафар 11-рақам остида таснифланган голландиялик гроссмейстерлар 2,5:1,5 ҳисоби билан мағлуб этилди. Рейтинг бўйича ўзбекистонлик шахматчилардан анча устун бўлган гроссмейстерларга қарши учрашувда, айниқса, тўртинчи тахтада ўйнаган Жаҳонгир Воҳидов қаҳрамонлик кўрсатди. У тажрибали гроссмейстер Робин Ван Кампенни мот қилишнинг уддасидан чиқди.
Бу тарихий ғалаба Олимпиадада 33-рақам остида сараланган Ўзбекистон термасига совринли ўринлардан бирини эгаллаш имконини берди. Бунгача ўтказилган учта партияда Рустам Қосимжонов бошчилигидаги Ўзбекистон термаси рақиблари билан муросага келганди:- Аниш Гири (2745) — Рустам Қосимжонов (2700) 0,5:0,5
- Эрвин Лами (2631) — Антон Филиппов (2615) 0,5:0,5
- Люк Ван Вели (2662) — Марат Жумаев (2510) 0,5:0,5
- Робин Ван Кампен (2638) — Жаҳонгир Воҳидов (2471) 0:1
Изоҳ (0)