10 августдан 11 августга ўтар кечаси дунёнинг кўплаб шаҳарларида «супер ой» кузатилди. Мазкур табиий ҳодисага гувоҳ бўлганлар ўзлари олган суратларни интернетга жойлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Супер ой»нинг илк расмлари билан Халқаро космик станция космонавти Олег Артемьев бўлишди. У «катталашган» ойни фазодан суратга олиб, интернетга жойлади.
Россиялик интернет фойдаланувчилари ҳам «супер ой»ни сурат ва видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлади.
Мазкур табиий ҳодисага гувоҳ бўлганлар ойнинг катталиги ва ёрқинлигини айтиб, ўз таассуротлари билан бўлишган.
Маълумот учун, Ой Ер орбитасига максимал даражада яқинлашгани боис одатдагидан кўра ёрқинроқ ва каттароқ кўринган.
Изоҳ (0)