Норвегиянинг Тромсе шаҳрида давом этаётган 41-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 9-тур учрашувлари ортда қолди. Ушбу турда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Куба термаси устидан 2,5:1,5 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Терма жамоа сардори Сарвиноз Қурбонбоева, шунингдек, Севара Баймуратова ва Моҳинур Қаҳрамонова рақибалари билан дуранг ўйнади. Ирина Геворкян кубалик шахматчини мағлуб этиб, терма жамоага умумий ғалабани тақдим этди.
Мусобақа якунланишига икки тур қолганида аёллар терма жамоаси 12 очко билан 23-ўринга кўтарилиб олди. 15-поғонада бораётган Ҳиндистон терма жамоаси ҳисобида ҳам 12 очко мавжуд.
Сарвиноз Қурбонбоева — Лисандра Ордас 0,5:0,5
Ирина Геворкян — Яниет Марреро Лопес 1:0
Севара Баймуратова — Суленнис Пина Вега 0,5:0,5
Моҳинур Қаҳрамонова — Мартиза Аррибас 0,5:0,5
Изоҳ (0)