Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Туркияда Албания U-19 ёшларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг расмий сайти хабар бермоқда.
12 август куни Тошкентда йиғинга киришган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси икки кунлик машғулотлардан сўнг йиғинни давом эттириш учун 15 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетади.
Туркиядаги йиғин давомида Равшан Ҳайдаров шогирдлари 17 ва 19 август кунлари Албания ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказиши борасида келишиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар шу йилнинг 9—23 октябрь кунлари Мьянма мамлакатида ўтказиладиган Осиё Чемпионати баҳсларида иштирок этади.
Изоҳ (0)