Лондон полицияси бошлиғи сер Бернард Хоган-Хоу BBC радиостанциясига бераётган интервьюсини тўхтатиб, яқин орадаги босқинчилар гуруҳини қўлга олди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.
11 август, душанба куни пойтахт полиция хизмати бошлиғи жиноятчилик билан боғлиқ муаммолар ҳақида интервью бериш учун Тоттенхем туманига келади. Бироқ BBC мухбири билан суҳбат чоғида унинг ёнига такси келиб тўхтайди ва ҳайдовчи ҳозиргина йўловчилари томонидан таланганини айтади. Улар пул, мобил телефон ва олд ўриндиқда бўлган бошқа буюмларни ўғирлаб кетишган. Киракаш кўча бўйлаб чопиб кетаётган ўспиринларни кўрсатади.
Воқеа гувоҳига айланган мухбир Хоган-Хоунинг дарҳол интервьюни тўхтатиб қўйиб, ўз вазифасини бажаришга киришганини сўзлаб берди. У яшин тезлигида таксига ўтириб, ўғриларни қувлаб кетади ва улардан бирини тутиб, ҳибсга олади. Сўнг кейинги босқинчини ҳам қўлга олади.
Айни пайтда ўғрилар қамоқхонада сақланмоқда.
Изоҳ (0)