10 август, якшанба куни Тошкентнинг Оққўрғон (собиқ Новомосковский) кўчасидаги тўрт қаватли турар-жой биносини куз-қиш мавсумига тайёрлаш доирасида бино томида пайвандлаш ишлари олиб борилди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, айнан шу пайвандлаш ишлари бинода ёнғин содир бўлишига сабаб бўлган. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар бермоқда.
Ёнғин содир бўлган жойга қисқа вақтда ўт ўчирувчилар етиб келган. Бироқ гувоҳларнинг таъкидлашича, ўт ўчирувчи кўпик тўрт қаватли бино томининг каттагина қисмини қамраб олган ёнғинни ўчиришга етмай қолгач, бошқа цистернани кутишга тўғри келган.
Ёнғин муваффақиятли ўчирилган, бироқ ўт ўчирувчилар ҳаракати вақтида учинчи ва тўртинчи қаватдаги бир неча хонадонга зарар етган.
Бинода истиқомат қилувчи аҳоли ижтимоий тармоқларда «айвон (балкон)ларнинг сув ва кўпикка тўлгани»ни маълум қилди.
Изоҳ (0)