Эквадорда анъанавий «Миссис Дунё» танлови ниҳоясига етди. Жорий йилда россиялик Юлия Ионина танлов ғолиби деб топилди. Бу ҳақда «Вести» хабар бермоқда.
Турли мамлакатлардан келган жами 40 нафар иштирокчи сайёранинг турмуш қурган энг чиройли аёли номи учун курашди.
Санкт-Петербургда истиқомат қилувчи 29 ёшли Юлия халқаро танловдаги ғалабасидан мамнун эканлигини айтиб, «Бу мен учун ҳам, Россия номидан қатнашган бошқа иштирокчилар учун ҳам катта муваффақият», — деб таъкидлади.
ИТАР-ТАССнинг маълум қилишича, Юлия уч боланинг онаси бўлиб, тадбиркорлик билан шуғулланади. Бундан ташқари, у «Гўзаллик ва марҳамат» хайрия жамғармасига раҳбарлик қилади. Ҳозирда у иккинчи йўналиш сифатида юриспруденция (ҳуқуқшунослик) бўйича таълим олмоқда. Ўтган йили Юлия «Миссис Россия International 2013 Шимоли-Ғарб» танловида ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)